SENAT ҚЎМИТАСИ RAISI ЎРИНБОСАРИ КАТТАҚЎРҒОН ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИДА БЎЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Бахром Абдуллаев Каттақўрғон давлат педагогика институтига ташриф буюрди.
Ташриф давомида сенатор институтда таълим олиши ва фаолият юритиши учун яратилган шароитлар, мавжуд имкониятлар ҳамда таълим жараёнига оид инфратузилма билан танишди.
Шунингдек, институт кутубхонасига ташриф буюрган Бахром Абдуллаев китоб олиш учун навбатда турган талабалар билан суҳбатлашди. Мулоқот давомида ёшларнинг китобхонликка бўлган қизиқиши, мутолаа маданияти ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Ташриф давомида институтда ёшлар учун яратилган имкониятлар, уларнинг билим олиши, интеллектуал салоҳиятини юксалтириши ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасидаги ишлар эътироф этилди.









