Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳаси тарғиб қилинди

“Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳаси тарғиб қилинди

22.09.2026 соат 16:05Қабул янгиликлариMatbuot18

Каттақўрғон давлат педагогика институтида талаба-ёшларнинг сунъий интеллект соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш, уларнинг замонавий рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида “Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳасининг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари ҳамда лойиҳа доирасида яратилган имкониятлар ҳақида талабаларга батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, талабаларга аилеадерс.уз ва омп.аистудй.уз таълим платформалари орқали сунъий интеллект йўналишида билим олиш, замонавий кўникмаларни эгаллаш ҳамда ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаб, тегишли сертификатларга эга бўлиш тартиби тушунтирилди.

Қўшимча расмлар4

Улашиш: