Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“IT Қуээнс – Келажакни яратувчи қизлар” танлови ўтказилди

“IT Қуээнс – Келажакни яратувчи қизлар” танлови ўтказилди

22.09.2026 соат 16:39ЯнгиликларMatbuot561 дақиқада ўқилади

2030-йилгача Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2026-йилда амалга ошириш бўйича Комплекс чора-тадбирлар дастурининг 22-банди таълим ташкилотларида “Бир қиз – бир ментор” дастурини жорий этиш вазифаси ижросини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон давлат педагогика институтида “IT Қуээнс – Келажакни яратувчи қизлар” танлови ўтказилди.
Жорий йилнинг 22-сентабр куни институт Хотин-қизлар маслаҳат Кенгашининг ташаббуси билан ташкил этилган танловда талаба-қизларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги билим ва кўникмалари, ижодий ёндашуви ҳамда замонавий рақамли имкониятлардан фойдаланиш қобилияти синовдан ўтказилди.
Танлов якунларига кўра, 1-ўринни институтнинг 1-босқич талабаси Сувонова Ферузабону эгаллади.
Ғолиб Сувонова Ферузабону танловнинг вилоят босқичида Каттақўрғон давлат педагогика институти шарафини ҳимоя қилади.

Қўшимча расмлар5

Улашиш: