Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Ректор кубоги” жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлади

“Ректор кубоги” жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлади

23.09.2026 соат 11:29Спорт ОлимпиадалариMatbuot25

Каттақўрғон давлат педагогика институтида профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ўртасида мини-футбол бўйича “Ректор кубоги” спорт мусобақалари бўлиб ўтди.
Мусобақада институтнинг турли бўлинмаларидан шакллантирилган жамоалар иштирок этиб, ўзаро куч синашди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда иштирокчилар спорт маҳорати, жамоавий ҳамжиҳатлик ва ғалабага бўлган интилишини намоён этди.
Спорт мусобақаси ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамоавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда бўш вақтни мазмунли ташкил этишга хизмат қилмоқда.
“Ректор кубоги” доирасидаги мини-футбол баҳслари бугун ҳам давом этади. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар муносиб тақдирланади.

Қўшимча расмлар5

Файллар

Улашиш: