Жамиятда яшаш қоидалари: ижтимоий одоб ва масъулият
Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Келажак соати” машғулотлари доирасида “Жамиятда яшаш қоидалари: ижтимоий одоб ва масъулият” мавзусида машғулотлар ўтказилди.
Машғулотларда йўналиш тюторлари томонидан талабаларга жамиятда ўрнатилган қоидаларга риоя қилиш, кундалик ҳаётда атрофдагиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳурмат қилиш, жамоат жойларида одоб-ахлоқ меъёрларига амал қилиш ҳамда турли ҳаётий вазиятларда тўғри ва масъулиятли қарорлар қабул қилишнинг аҳамияти тушунтирилди.
Шунингдек, ёшларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштироки, фуқаролик масъулиятини ҳис этиши ва ўз хатти-ҳаракатлари учун жавобгарликни англаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Машғулотлар давомида талабалар мавзу юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, кундалик ҳаётда ижтимоий одоб ва масъулият тамойилларига амал қилиш бўйича зарур тавсиялар олдилар.










