Институтда кузатув ва хавфсизлик тизимлари ўрганилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 11-сентабр куни Олмазор туманидаги “Ёшлар” талабалар шаҳарчаси ҳокимлигида ташкил этилган “Вазиятлар маркази” фаолияти билан танишиш жараёнида олий таълим муассасаларида хавфсизлик ва назорат тизимларини такомиллаштиришга қаратилган тегишли топшириқлар берилган.
Мазкур топшириқлар ижроси юзасидан жорий йилнинг 14-сентабр куни видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, ҳудудларда ишчи гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш ҳамда олий таълим муассасалари ва талабалар турар жойларида қисқа муддатли ўрганиш ишларини олиб бориш белгиланган.
Шунга мувофиқ, Каттақўрғон шаҳар прокурори С.Кабилов Каттақўрғон давлат педагогика институтига ташриф буюрди.
Ташриф давомида институт ректори билан биргаликда таълим муассасаси ҳудудидаги кузатув тизимлари, жумладан, видеокузатув ва face-камера қурилмаларининг фаолияти кўздан кечирилди.
Ўрганиш жараёнида мавжуд тизимларнинг ҳолати, уларнинг самарали ишлаши ҳамда хавфсизликни таъминлашдаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.







