
Йўналиш координаторлари сайлови натижалари эълон қилинди
Каттақўрғон давлат педагогика институтида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан йўналиш координаторларини сайлаш жараёни якунланди.
Сайлов якунларига кўра, қуйидаги номзодлар тегишли йўналишлар бўйича синов муддати асосида координатор этиб сайланди:
Интеллектуал лойиҳалар координатори – Хуррамова Мухлиса Бобурмирзо қизи;
“Беш ташаббус” лойиҳалари координатори – Умарова Зилола Саттар қизи;
Ҳарбий-ватанпарварлик лойиҳалари координатори – Норқулов Акмалжон Акбар ўғли;
Тадбиркорлик ва инноватсион лойиҳалар координатори – Асадова Динара Ориф қизи;
“Ёшлар дафтари” ва метсенатлик дастурлари координатори – Толлибоева Ораста Ғофур қизи;
Талаба-қизлар координатори – Шералиева Маржона Алишер қизи.
Сайланган координаторлар белгиланган синов муддати давомида ўзларига бириктирилган йўналишлар бўйича фаолият олиб боради. Синов муддати давомида уларнинг ташаббускорлиги, масъулияти, жамоа билан ишлаш кўникмалари, топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариши ҳамда тегишли йўналишдаги амалий натижалари белгиланган мезонлар асосида баҳолаб борилади.




