
Тарих сабоқлари
24.09.2026 соат 14:32ЯнгиликларMatbuot22
Аниқ ва табиий фанлар факултети талабалари Каттақўрғон шаҳридаги Тарихий-ўлкашунослик музейи ҳамда шаҳардаги монументал тарихий композитсияга ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида талабалар музейдаги тарихий экспонатлар билан яқиндан танишиб, Каттақўрғон шаҳрининг бой тарихи, миллий қадриятлари ва маданий мероси ҳақида қимматли маълумотларга эга бўлдилар.
Шунингдек, монументал тарихий композитсия билан танишиш орқали талабаларнинг тарихий хотира ва миллий меросга бўлган қизиқишлари янада ошди.
Мазкур ташриф талабаларнинг тарихий-маданий билимларини бойитиш, уларни миллий меросга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.







