
Каттақўрғон давлат педагогика институтида талабалар ўртасида “Энг фаол йил талабаси” танловининг институт босқичи ўтказилди.
Танлов 6 та номинатсия бўйича ўтказилиб, унда талабаларнинг билим даражаси, илмий изланишлари, жамоат ишларидаги фаоллиги, инноватсион ғоялари, спортдаги ютуқлари ҳамда ижодий салоҳияти белгиланган мезонлар асосида баҳоланди.
Танлов якунларига кўра, “Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси” номинатсиясида 1-ўрин Аниқ ва табиий фанлар факултети талабаси Ирода Санакулова, 2-ўрин Филология ва ижтимоий фанлар факултети талабаси Жўрабек Ғаниқулов, 3-ўрин эса Аниқ ва табиий фанлар факултети талабаси Фарзона Худайбердиевага насиб этди.
“Йилнинг энг фаол тарғиботчи талабаси” номинатсиясида 1-ўрин Аниқ ва табиий фанлар факултети талабаси Бобир Эшкуватов, 2-ўрин Педагогика факултети талабаси Тохиржон Сайдахмедов, 3-ўрин эса Филология ва ижтимоий фанлар факултети талабаси Саидхон Шохўжаевга насиб этди.
“Йилнинг энг фаол ихтирочи-инноватор талабаси” номинатсиясида 1-ўрин Аниқ ва табиий фанлар факултети талабаси Феруза Аъзамова, 2-ўрин Филология ва ижтимоий фанлар факултети талабаси Азиза Муродуллаева, 3-ўрин эса Педагогика факултети талабаси Диёра Нуруллаевага насиб этди.
“Йилнинг энг фаол спортчи талабаси” номинатсиясида 1-ўрин Педагогика факултети талабаси Муҳаммадали Собиржонов, 2-ўрин Педагогика факултет талабаси Ферузбек Тешаев, 3-ўрин эса Филология ва ижтимоий фанлар факултети талабаси Гулчирой Ҳайитовага насиб этди.
“Йилнинг энг фаол иқтидорли талабаси” номинатсиясида 1-ўрин Аниқ ва табиий фанлар факултети талабаси Сабрина Мейлиева, 2-ўрин Филология ва ижтимоий фанлар факултети талабаси Нурхон Арзимуродова, 3-ўрин эса Педагогика факултети талабаси Муҳаббат Бобомуродовага насиб этди.
“Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси” номинатсиясида 1-ўрин Филология ва ижтимоий фанлар факултети талабаси Асадулло Хабибуллаев, 2-ўрин Аниқ ва табиий фанлар факултети талабаси Рухшона Бекмуратова, 3-ўрин эса Аниқ ва табиий фанлар факултети талабаси Азиза Ҳайдаровага насиб этди.
Танлов ёшларнинг билим ва иқтидорини намоён этиш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда фаол талабаларни рағбатлантиришга хизмат қилади.