
Каттақўрғон давлат педагогика институтида Президент Шавкат Мирзиёевнинг набираси Шавкатбекнинг “Нега доим узоқ сафарларга кетасиз?” деган саволига мактуб орқали берган жавоби мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Унда Давлат раҳбарининг эл-юрт хизматига умрини бағишлагани, миллат дардига дармон бўлиш ҳаётдаги энг улуғ ва эзгу вазифалардан бири экани ҳақидаги фикрлари муҳокама қилинди.
Давра суҳбатида талабаларга Ватанга садоқат, халқ манфаатларига хизмат қилиш ва юрт равнақи йўлида масъулият билан фаолият юритишнинг аҳамияти юзасидан тушунчалар берилди.