
Каттақўрғон давлат педагогика институти фаоллар залида “Талаба бўлисҳ – шараф ва юксак масъулият” мавзусида маърифат дарси ўтказилди.
Машғулотни Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўлими бошлиғи олиб борди. Унда талабалик даврининг мазмун-моҳияти, билим олиш, вақтни қадрлаш, интилиш ва юксак масъулият билан таълим олишнинг аҳамияти ҳақида фикр юритилди.
Дарс давомида талабаларнинг мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалари тингланиб, уларга тегишли тавсиялар берилди.