
Каттақўрғон давлат педагогика институти талабалари учун Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳридаги ҳамкор олий таълим муассасасида бир семестр давомида 100 фоизлик грант асосида таҳсил олиш имконияти яратилмоқда.
Дастурда институтнинг барча таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалар иштирок этишлари мумкин. Филология ва коммуникатсия, иқтисодиёт, бизнесни бошқариш ҳамда психология йўналишлари бўйича таълим олиш имконияти мавжуд.
Дастур шартларига кўра, баҳорги семестрда талабалар турар жой ва яшаш харажатларини мустақил қоплайди, кузги семестрда эса турар жой масаласи ҳамкор университет билан келишилган ҳолда ташкил этилади.
Мурожаат учун: дастурда иштирок этиш истагидаги талабалар институт Халқаро ҳамкорлик бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.