17-ноябр – Халқаро талабалар куни муносабати билан Педагогика факултетида “Энг намунали гуруҳ” танлови ташкил этилди. Танлов якунларига кўра, 515 та овоз билан Бошланғич таълим 23-05-гуруҳи биринчи, 469 та овоз билан Бошланғич таълим 25-04-гуруҳи иккинчи, 347 та овоз билан Педагогика 23-11-гуруҳи учинcҳи ўринни эгаллади.
Ғолиблар факултет декани, профессор А.Саидов томонидан тақдирланди.