
ТОПШИРИҚЛАР ИЖРОСИГА DOIR ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ
Жорий йилнинг 7-октабр куни Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази директори Холиқов Абдували Жонизоқович раислигида ZOOM платформаси орқали йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда республика олий таълим муассасаларида қуйидаги йўналишлар бўйича муҳим вазифаларни амалга ошириш юзасидан топшириқлар берилди:
Республикадаги давлат олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар талаба учун Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти танловини ўтказиш;
Ўзбек тили ва адабиёти, тарих, маданият, санъат ва ҳунармандчилик йўналишларида ўқиш истагини билдирган, хорижда истиқомат қилаётган ёш ватандошлар учун ажратилган 30 та давлат гранти танловини ташкил этиш;
Тошкент Халқаро Вестминстер университети томонидан ишлаб чиқилган, талаба ва битирувчиларга муваффақиятли касбий йўл танлашда кўмаклашишга қаратилган https://careercentre.uz платформасини жорий этиш;
“Келажакка қадам” дастуридаги вазифаларни 2025/2026-ўқув йили битирувчилари орасида кенг тарғиб қилиш, уларнинг бизнес лойиҳаларини шакллантириш ва молиялаштиришга кўмаклашиш;
Олий таълим муассасаларидаги карера марказлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш, битирувчиларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган ишларни кучайтириш.
Шу муносабат билан, 2025-йил 8-октабр куни Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори Ш.Ураков институт проректорлари, факултет деканлари ҳамда кафедра мудирлари иштирокида йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда юқорида белгиланган вазифалар муҳокама қилиниб, уларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди ҳамда ҳар бир йўналиш бўйича масъуллар ва ижро механизмлари белгилаб олинди.
Мазкур топшириқларнинг самарали ижросини таъминлаш институт жамоасининг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланди.







