Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
ТАРИХИМСАН, ТАҚДИРИМСАН, КЕЛАЖАГИМСАН, ONA TILIM

ТАРИХИМСАН, ТАҚДИРИМСАН, КЕЛАЖАГИМСАН, ONA TILIM

21.10.2025 соат 13:30ЯнгиликларMatbuot491 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон шаҳар Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида “Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим” шиори остида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Каттақўрғон педагогика институти ректори Ш.Ураков, институт проректорлари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар, жамоатчилик вакиллари ва кенг жамоа иштирок этди.
Тантанали тадбирни Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова очиб берди. У ўз нутқида давлат тили байрамининг аҳамияти, тил – миллатнинг ғурури, тарихий хотираси ва келажаги эканини алоҳида таъкидлади.
Дастур доирасида Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Бу рамзий ҳаракат тилимизга бўлган чуқур ҳурмат ва эътироф ифодаси сифатида намоён бўлди.
Шунингдек, институтимиз Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчиси Салоҳиддин Ахмедов “Она тилимизни асраш – бурчимиз ва шарафимиз” мавзусида маъруза билан иштирок этди. Унда ўзбек тилининг бой ва бетакрор имкониятлари, уни сақлаб қолиш ва ривожлантириш масалалари кенг ёритиб берилди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Э.Шукурова ҳам сўзга чиқиб, она тилимизга бўлган юксак ҳурмат, уни севиш ва қадрлаш ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Тадбир доирасида Мажидий номидаги драма театри актёрлари томонидан саҳналаштирилган “Она тилим – менинг бахтим” номли спектакл томошабинларга намойиш этилди. Ушбу саҳна асари орқали она тилининг руҳий қудрати, унинг инсон қалбидаги ўрни теран бадиий ифодасини топди.
Мазкур тадбир ўзбек тилига бўлган меҳр ва эътибор, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини янада оширди, тилимизни севиш ва қадрлашга ундади.

📝 Каттақўрғон давлат педагогика институти Матбуот хизмати

Қўшимча расмлар11

Улашиш: