Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Илм, фидойилик ва эътироф – институтимиз фахри!

Илм, фидойилик ва эътироф – институтимиз фахри!

22.10.2025 соат 10:30ЯнгиликларMatbuot661 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги томонидан кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда хизмат вазифасига бўлган садоқати учун Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори Шерзод Ураков ташаккурнома билан тақдирланди.
Самарали илмий-педагогик фаолияти ва илмий тадқиқотлардаги ютуқлари инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестатсия комиссияси томонидан қуйидагилар илмий даражалар билан тақдирландилар:
– Рўзиева Насиба Кенжаевна, Хорижий тиллар кафедраси мудири – Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД);
– Жонибек Жавҳаров, Аниқ ва табиий фанлар кафедраси ўқитувчиси – Техника фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД).
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан:
– Дилфуза Умидова, Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчиси;
– Муқаддас Бобоқулова, Мактабгача ва бошланғич таълим кафедраси ўқитувчиси
“Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Шунингдек, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Коррупсияга қарши курашишда энг яхши эссе” танловининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган Ўзбек тили ва адабиёти йўналиши талабаси Азиза Нодирова Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлигининг ташаккурномаси билан тақдирланди.
Тақдирланганларга ташаккурнома, диплом ва кўкрак нишонларини Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова тантанали равишда топширди.
Институт жамоасини ушбу ютуқлар билан чин дилдан табриклаймиз!
Уларнинг фидокорона меҳнати, садоқати ва саъй-ҳаракатлари ёшлар учун муносиб ибрат бўлиб хизмат қилади.
Каттақўрғон давлат педагогика институти Матбуот хизмати

Қўшимча расмлар4

Улашиш: