
Ректор ва шаҳар ҳокими таълим тизими ривожи йўлида янги ташаббуслар илгари сурди
Ректор ва шаҳар ҳокими таълим тизими ривожи йўлида янги ташаббуслар илгари сурди
Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова институт ректори Шерзод Ураков ҳамда профессор-ўқитувчилар билан учрашув ўтказди. Тадбир “Сифатли таълим – Янги Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори” мавзусида ташкил этилди.
Учрашув давомида шаҳар ҳокими таълим сифатини янада ошириш масалаларига тўхталиб, профессор-ўқитувчиларнинг ушбу йўналишдаги фикр ва таклифларини тинглади.
Бугунги кунда Каттақўрғон шаҳрида 17 та умумтаълим мактаб ва 1 та ихтисослаштирилган мактаб фаолият юритмоқда. Учрашувда ушбу таълим муассасаларида ўқувчиларга сифатли таълим бериш, ўқитувчиларга методик ёрдам кўрсатиш ҳамда институт билан мактаблар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек, “Маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликда ишлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Институт психологлари маҳаллаларда семинар-тренинглар ўтказиши, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида институт профессор-ўқитувчилари томонидан ўқув қўлланмалари тайёрланиши белгиланди.
“Қалқон” гуруҳи, волонтёр ёшлар ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда аҳолининг гавжум жойларида сўровномалар ўтказиш, аҳолига кўрсатилаётган ёрдамларнинг самарадорлигини ўрганиш режалаштирилди.
📝 Каттақўрғон давлат педагогика институти Матбуот хизмати













