Ректор билан “Келажак соати”: “Ўзбекистон ва жаҳон” мавзусида маърифат дарси
Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори Шерзод Ураков “Келажак соати” лойиҳаси доирасида ташкил этилган навбатдаги “Маърифат дарси”да талабаларга “Ўзбекистон ва жаҳон” мавзусида маъруза ўқиди.
Дарснинг асосий мақсади — талабаларда Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги ўрни ва халқаро майдондаги обрў-эътибори тобора ортиб бораётганини англаш, Янги Ўзбекистон ташаббуслари ҳақида кенгроқ тасаввур ҳосил қилиш ҳамда Ватан ва миллат олдидаги масъулият ҳиссини уйғотишдан иборат бўлди.
Тадбир давомида Ўзбекистоннинг халқаро дўстлик алоқалари, амалга оширилаётган йирик ислоҳотлар, Президентнинг халқаро миқёсдаги ташаббуслари мисоллар асосида ёритилди. Шунингдек, ректор талабаларга ўз билимлари, одоби ва ижобий фаолияти орқали Ватан обрўсини оширишга муносиб ҳисса қўша олишларини тушунтирди.
Маърифат дарси видеолавҳалар намойиши, интерактив усуллар ва фикр алмашувлар асосида ташкил этилди.
📝 Каттақўрғон давлат педагогика институти Матбуот хизмати








