Асосий мазмунга ўтиш
Хитойда таҳсил олаётган талабаларимиз халқаро тажриба орттирмоқда

Хитойда таҳсил олаётган талабаларимиз халқаро тажриба орттирмоқда

30.10.2026 соат 09:28Илмий фаолият янгиликлариИлмий тадқиқотлар, инноватсиялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш секториКўришлар:301 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтининг 4-босқич талабалари Робия Алибекова ва Раъно Аминова талабалар алмашинуви дастури доирасида Хитой Халқ Республикасининг Нанжинг политехника институтида таҳсил олмоқда.

Талабалар хорижда таълим олиш жараёнида ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, халқаро тажриба орттириш ҳамда янги муҳитга мослашиш имкониятидан самарали фойдаланмоқда. Шунингдек, улар таълим муассасасида ташкил этилаётган турли тадбирларда фаол иштирок этиб, ўқишларини муваффақиятли давом эттирмоқда.

Робия Алибекова ва Раъно Аминова хорижда таҳсил олиш жараёнидаги таассуротлари билан ўртоқлашиб, янги билимлар ва тажрибалар орттириш имконияти улар учун муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

Қўшимча расмлар3

Улашиш:
© 2026 KATTAQO'RG'ON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI · A.Temur ko'chasi 27-uy, Kattaqo'rg'on shahri, Samarqand viloyati, 140814, O'zbekiston · +998 55 704 11 74 · info@katdpi.uz