
ҲАРБИЙ ҚИСМГА ТАШРИФ: ВАТАНПАРВАРЛИК VA TARIX САБОҚЛАРИ
29.10.2026 соат 15:32ТашрифларЁшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлимиКўришлар:61 дақиқада ўқилади
Каттақўрғон давлат педагогика институти Педагогика факултети талаба-ёшлари Пайшанба – Ёшлар куни доирасида Каттақўрғон шаҳрида жойлашган 02855-ҳарбий қисмга ташриф буюришди.
Ташриф давомида талабалар ҳарбий музей ва тарихий ёдгорликлар билан танишиб, юртимизнинг бой тарихи, миллий қадриятлари ҳамда ватанпарварлик анъаналари ҳақида маълумотларга эга бўлишди.
Талаба-ёшлар учун жадид боболаримизнинг қаҳрамонлиги, миллат озодлиги ва тараққиёти йўлида олиб борган кураши ҳамда маърифатпарварлик фаолиятига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Мазкур ташриф талаба-ёшларнинг тарихий хотирасини мустаҳкамлаш, уларда миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш ҳамда аждодлар меросига ҳурмат руҳини шакллантиришга хизмат қилади.

















