Асосий мазмунга ўтиш
“Ректор кубоги”: мини-футбол ғолиблари аниқланди

“Ректор кубоги”: мини-футбол ғолиблари аниқланди

29.10.2026 соат 15:08Спорт ОлимпиадалариКўришлар:1

Каттақўрғон давлат педагогика институтида талабалар ўртасида мини-футбол бўйича “Ректор кубоги” мусобақасининг институт босқичи бўлиб ўтди.

Муросасиз ва қизғин кечган баҳсларда факултет жамоалари ғолиблик учун ўзаро куч синашди. Мусобақа якунларига кўра, Педагогика факултети жамоаси 1-ўринни, Филология ва ижтимоий фанлар факултети жамоаси 2-ўринни, Аниқ ва табиий фанлар факултети жамоаси эса 3-ўринни эгаллади.

Мусобақа талаба-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортга бўлган қизиқишни ошириш ҳамда жамоавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Қўшимча расмлар9

Улашиш:
© 2026 KATTAQO'RG'ON DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI · A.Temur ko'chasi 27-uy, Kattaqo'rg'on shahri, Samarqand viloyati, 140814, O'zbekiston · +998 55 704 11 74 · info@katdpi.uz