
Бугун Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори Шерзод Ураков Каттақўрғон шаҳридаги Ўрикзор маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр қабул ўтказди.
Қабулда маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ёшлар етакчиси ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этди.
Қабул давомида ёшларнинг мурожаат ва таклифлари, таълим соҳасига оид муаммолари тингланиб, уларни ҳал этиш масалалари муҳакама қилинди. Шунингдек, ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларга амалий ечим топиш ҳамда мурожаатларни ижобий ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.