
Каттақўрғон давлат педагогика институти Педагогика факултети декани, профессор А.Саидов ҳамда факултет профессор-ўқитувчилари 2-сон талабалар турар жойига ташриф буюрди. Ташриф давомида хоналар ҳолати, санитария-гигиена талаблари ва талабалар учун яратилган қулайликлар ўрганилди. Шунингдек, ёшлар билан мулоқотда уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди.
Талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, мантиқий фикрлаш қобилияти ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш мақсадида шахмат ва шашка беллашувлари ўтказилди. Иштıрокчилар ўзаро беллашувларда зукколик ва стратегик фикрлаш маҳоратини намоён этдилар.
“Талабалар турар жойи – маънавият маскани” номли бадиий кечада талабаларнинг мусиқий чиқишлари, куй-қўшиқлар ва кўнгилочар ўйинлар намойиш этилди. Якунда фаол иштирокчилар факултет декани томонидан ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мазкур тадбирлар талабаларнинг истеъдодини намоён этиш, ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ҳамда турар жойдаги маънавий муҳитни янада бойитишга хизмат қилди.