
Каттақўрғон давлат педагогика институтида Пайшанба – ёшлар куни доирасида Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳамда Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи Фаррух Бабаев талаба-ёшлар билан учрашди.
Учрашувда шаҳардаги ташкилот ва корхоналар раҳбарлари ҳамда талабалар иштирок этди. Унда битирувчи курс талабаларини иш билан таъминлаш, мавжуд бўш иш ўринларига жойлашиш, хусусий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйисҳ имкониятлари муҳокама қилинди. Талабаларнинг бандлик ва тадбиркорликка оид мурожаатлари тингланиб, тегишли масалалар юзасидан фикр алмашилди.