
Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Пайшанба – Ёшлар куни” доирасида талабалар ўртасида мини-футбол ва стол тенниси бўйича мусобақалар ўтказилди.
Беллашувлар ёшларнинг спортга қизиқишини ошириш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар муносиб рағбатлантирилди.