
Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Ёшлар куни” доирасида “Самарқанд ёшлар технопаркини ривожлантириш ва ёшларни инноватсион фаолиятга жалб этиш бўйича йўл харитаси” ижросини таъминлашга қаратилган амалий тадбирлар ташкил этилди.
Тадбирлар доирасида учрашувлар, маҳорат дарслари ҳамда истиқболли лойиҳа мавзуларига бағишланган тақдимотлар ўтказилди. Институтнинг илмий ишлар ва инноватсиялар бўйича проректори Ф.Сирожиддинов ёшларни инноватсион фаолиятга кенг жалб этиш, уларнинг илмий салоҳияти ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан тушунтириш берди.
Тадбирларда талабалар ва тадқиқотчилар иштирок этиб, инноватсион ғояларни ривожлантириш ҳамда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашдилар.