Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Ўзбек тилининг нуфузи ва аҳамияти тарғиб қилинди

Ўзбек тилининг нуфузи ва аҳамияти тарғиб қилинди

20.10.2026 соат 14:39УчрашувларЎзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси41 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институти ҳамда Каттақўрғон шаҳридаги ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ҳамкорлигида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлиги муносабати билан маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди.

Учрашувда институт Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчиси С.Ахмедов мактаб ўқувчиларига ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақоми, унинг миллий ўзликни англаш, маънавий қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида маъруза қилди.

Тадбир давомида ўқувчилар ўзбек тили ва тилшуносликка оид мавзуларда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Шунингдек, она тилимизнинг ўзига хос жиҳатлари, унинг бой имкониятлари ва нуфузини янада юксалтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Бундай маънавий-маърифий учрашувлар ёш авлоднинг она тилига бўлган ҳурматини ошириш, миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда ўзбек тилининг жамият ҳаётидаги аҳамиятини кенг тарғиб этишга хизмат қилади.

Улашиш:

Бошқа янгиликлар

РЕКТОР ТАЛАБАЛАР TURAR ЖОЙИДАГИ ШАРОИТЛАР BILAN ТАНИШДИ22.10.2026Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш – долзарб вазифа22.10.2026Эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг тиббий оқибатлари муҳокама қилиндиКаттақўрғон давлат педагогика институтида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ ҳамда кам учрайдиган касалликларнинг келиб чиқиш омилларига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир институтнинг Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Г.Шокирова ҳамда институт психологлари Г.Иннатуллаева ва З.Хидирова ташаббуси билан ташкил этилди. Саломатлик ва стратегик ривожлантириш институти ходимлари шифокорлар Д.Эшмонова, Ж.Эшназаров ва А.Патапенко мавзу юзасидан маърузалар қилдилар. Маърузаларда эрта турмушнинг репродуктив саломатликка таъсири, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳда авлодда айрим ирсий касалликларнинг юзага келиш хавфи, шунингдек, кам учрайдиган (орфан) касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида тиббий маълумотлар берилди. Шифокорлар ирсий касалликлар хавфини баҳолашда тиббий-генетик маслаҳатнинг аҳамияти, никоҳ ва фарзанд режалаштириш масалаларида тиббий саводхонликни ошириш ҳамда келажак авлод саломатлигини муҳофаза қилиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратдилар.22.10.2026