
“YOSH КИТОБХОН” ТАНЛОВИНИНГ НАВБАТДАГИ БОСҚИЧ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
Филология ва ижтимоий фанлар факултети Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси ҳузуридаги “Нотиқлар клуби” томонидан талаба-ёшлар ўртасида ташкил этилган “Ёш китобхон” танловининг навбатдаги босқичи якунланди.
Бу галги танлов Ўткир Ҳошимовнинг “Баҳор қайтмайди” асари асосида ташкил этилди. Унда талабалар тест саволларига жавоб бериб, асар мазмуни юзасидан билим ва салоҳиятларини намоён этдилар.
Танлов натижаларига кўра, 25_15-гуруҳ талабаси Ҳалилова Дурдона, 25_15-гуруҳ талабаси Мурадуллаева Азиза ҳамда 26_04-гуруҳ талабаси Эркинова Шахзода 21 та саволга тўғри жавоб бериб, энг юқори натижани қайд этдилар.
Танлов якунида фаол иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Навбатдаги босқич учун талабалар рус адабиётининг йирик намояндаси Фёдор Михайлович Достоевскийнинг “Жиноят ва жазо” романини мутолаа қилишлари лозим. “Ёш китобхон” танлови ҳар ҳафта жума куни ўтказилади. Мазкур лойиҳа талаба-ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, бадиий адабиётга бўлган қизиқишини ошириш ҳамда мутолаа орқали билим доирасини кенгайтиришга хизмат қилади.
Барча китобсевар талабаларни танловнинг навбатдаги босқичида фаол иштирок этишга чорлаймиз!
Бошқа янгиликлар
РЕКТОР ТАЛАБАЛАР TURAR ЖОЙИДАГИ ШАРОИТЛАР BILAN ТАНИШДИ22.10.2026
Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш – долзарб вазифа22.10.2026
Эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг тиббий оқибатлари муҳокама қилиндиКаттақўрғон давлат педагогика институтида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ ҳамда кам учрайдиган касалликларнинг келиб чиқиш омилларига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир институтнинг Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Г.Шокирова ҳамда институт психологлари Г.Иннатуллаева ва З.Хидирова ташаббуси билан ташкил этилди. Саломатлик ва стратегик ривожлантириш институти ходимлари шифокорлар Д.Эшмонова, Ж.Эшназаров ва А.Патапенко мавзу юзасидан маърузалар қилдилар. Маърузаларда эрта турмушнинг репродуктив саломатликка таъсири, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳда авлодда айрим ирсий касалликларнинг юзага келиш хавфи, шунингдек, кам учрайдиган (орфан) касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида тиббий маълумотлар берилди. Шифокорлар ирсий касалликлар хавфини баҳолашда тиббий-генетик маслаҳатнинг аҳамияти, никоҳ ва фарзанд режалаштириш масалаларида тиббий саводхонликни ошириш ҳамда келажак авлод саломатлигини муҳофаза қилиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратдилар.22.10.2026

