
Каттақўрғон давлат педагогика институти ҳамда Туркиянинг Самсун шаҳрида жойлашган Ондокуз Майıс университети (OMÜ) ўртасида “Ўзбекистон – Тüркие ортак лойиҳаси” доирасида илмий ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда институт вакиллари Миржалол Қудратов, Илҳом Мадатов, Шерзод Далиэв ва Жавоҳир Ўтаев иштирок этди. Туркия томонидан Осман Чолаклıоғлу ҳамда дотсент Эмраҳ Гулбой қатнашиб, махсус таълим методологияси бўйича фикр ва таклифларини билдирди.
Мулоқот якунида томонлар ҳамкорлик меморандумини, қўллаб-қувватлаш хатини ҳамда лойиҳани амалга ошириш учун зарур бошқа ҳужжатларни тайёрлаш бўйича келишувга эришди.
Мазкур учрашув икки олий таълим муассасаси ўртасидаги илмий ҳамкорликни ривожлантириш ва халқаро лойиҳалар доирасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.