Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.

Педагогик жамоанинг руҳий барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган тренинглар ташкил этилди

Каттақўрғон давлат педагогика институтида педагог ходимларнинг руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш, касбий стресснинг олдини олиш ҳамда руҳий барқарорликни таъминлаш мақсадида психологлар томонидан педагогик жамоа учун психологик тренинглар ташкил этилди.

Тренинглар давомида касбий фаолият жараёнида юзага келадиган руҳий зўриқишларни камайтириш, стрессли вазиятларни самарали бошқариш, ҳиссий мувозанатни сақлаш ҳамда жамоада соғлом психологик муҳитни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, иштирокчиларга руҳий барқарорликни мустаҳкамлаш, ўз ҳиссиётларини бошқариш ва касбий фаолиятда учрайдиган қийинчиликларни енгиб ўтишга доир психологик тавсиялар берилди.

Улашиш:

Бошқа янгиликлар

РЕКТОР ТАЛАБАЛАР TURAR ЖОЙИДАГИ ШАРОИТЛАР BILAN ТАНИШДИ22.10.2026Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш – долзарб вазифа22.10.2026Эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг тиббий оқибатлари муҳокама қилиндиКаттақўрғон давлат педагогика институтида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ ҳамда кам учрайдиган касалликларнинг келиб чиқиш омилларига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир институтнинг Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Г.Шокирова ҳамда институт психологлари Г.Иннатуллаева ва З.Хидирова ташаббуси билан ташкил этилди. Саломатлик ва стратегик ривожлантириш институти ходимлари шифокорлар Д.Эшмонова, Ж.Эшназаров ва А.Патапенко мавзу юзасидан маърузалар қилдилар. Маърузаларда эрта турмушнинг репродуктив саломатликка таъсири, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳда авлодда айрим ирсий касалликларнинг юзага келиш хавфи, шунингдек, кам учрайдиган (орфан) касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида тиббий маълумотлар берилди. Шифокорлар ирсий касалликлар хавфини баҳолашда тиббий-генетик маслаҳатнинг аҳамияти, никоҳ ва фарзанд режалаштириш масалаларида тиббий саводхонликни ошириш ҳамда келажак авлод саломатлигини муҳофаза қилиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратдилар.22.10.2026