Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
 Ўзбек тили – миллат ғурури ва маънавият кўзгуси

Ўзбек тили – миллат ғурури ва маънавият кўзгуси

21.10.2026 соат 11:28ЯнгиликларЁшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими61 дақиқада ўқилади

Бугун эрта тонгдан Каттақўрғон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида 21-октабр – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда Каттақўрғон давлат педагогика институти раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари фаол иштирок этдилар.

Тадбир давомида профессор-ўқитувчилар томонидан ўзбек тилининг миллий ўзлигимизни англашдаги ўрни, унинг бой тарихи ва маънавий аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Талабалар томонидан эса она тилимизни мадҳ этувчи шеърлар ва бадиий чиқишлар намойиш этилди.

Байрам тадбири она тилимизга бўлган ҳурмат ва эҳтиромни янада мустаҳкамлаш, ёшлар қалбида миллий қадриятларга садоқат туйғусини юксалтиришга хизмат қилди.

Қўшимча расмлар10

Улашиш:

Бошқа янгиликлар

РЕКТОР ТАЛАБАЛАР TURAR ЖОЙИДАГИ ШАРОИТЛАР BILAN ТАНИШДИ22.10.2026Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш – долзарб вазифа22.10.2026Эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг тиббий оқибатлари муҳокама қилиндиКаттақўрғон давлат педагогика институтида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ ҳамда кам учрайдиган касалликларнинг келиб чиқиш омилларига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир институтнинг Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Г.Шокирова ҳамда институт психологлари Г.Иннатуллаева ва З.Хидирова ташаббуси билан ташкил этилди. Саломатлик ва стратегик ривожлантириш институти ходимлари шифокорлар Д.Эшмонова, Ж.Эшназаров ва А.Патапенко мавзу юзасидан маърузалар қилдилар. Маърузаларда эрта турмушнинг репродуктив саломатликка таъсири, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳда авлодда айрим ирсий касалликларнинг юзага келиш хавфи, шунингдек, кам учрайдиган (орфан) касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида тиббий маълумотлар берилди. Шифокорлар ирсий касалликлар хавфини баҳолашда тиббий-генетик маслаҳатнинг аҳамияти, никоҳ ва фарзанд режалаштириш масалаларида тиббий саводхонликни ошириш ҳамда келажак авлод саломатлигини муҳофаза қилиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратдилар.22.10.2026