
Каттақўрғон давлат педагогика институтида талаба-ёшлар иштирокида “Энг креатив ғоя” ва “Энг инноватсион ғоя” танловларини ташкил этиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.
Унда истиқболли стартап лойиҳаларини шакллантириш, ривожлантириш ва амалиётга жорий этиш, танловларда иштирок этиш тартиби ҳамда менторлик ва инкубатсия дастурлари муҳокама қилинди.
Учрашув ёшларнинг ижодий ва инноватсион салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда стартапчилик муҳитини ривожлантиришга қаратилди.