Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Истибдоддан – истиқлолгача”: қатағон қурбонлари хотираси ёд этилди

“Истибдоддан – истиқлолгача”: қатағон қурбонлари хотираси ёд этилди

20.10.2026 соат 12:00ЯнгиликларЁшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими31 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Истибдоддан – истиқлолгача: қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш” мавзусида маърифат дарси ўтказилди.

Дарс давомида талабаларга қатағон даврининг аянчли тарихи, халқимиз бошига тушган сиёсий тазйиқлар, шунингдек, қатағон йилларида ноҳақ таъқиб қилинган ва қатл этилган адиблар ҳаёти ҳамда ижоди ҳақида маълумот берилди.

Институт Рақамли технологиялар маркази бошлиғи Жавоҳир Ўтаев ҳамда Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчиси Гулшод Эргашева мавзу юзасидан тушунча бериб, қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолияти, уларнинг халқимиз тарихи ва маънавий меросида тутган ўрни ҳақида сўз юритдилар.

Маърифат дарси талабаларнинг тарихий хотирасини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимизга ҳурмат ва истиқлолнинг қадрига етиш туйғуларини юксалтиришга хизмат қилди.

Қўшимча расмлар9

Улашиш:

Бошқа янгиликлар

РЕКТОР ТАЛАБАЛАР TURAR ЖОЙИДАГИ ШАРОИТЛАР BILAN ТАНИШДИ22.10.2026Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш – долзарб вазифа22.10.2026Эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг тиббий оқибатлари муҳокама қилиндиКаттақўрғон давлат педагогика институтида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ ҳамда кам учрайдиган касалликларнинг келиб чиқиш омилларига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир институтнинг Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Г.Шокирова ҳамда институт психологлари Г.Иннатуллаева ва З.Хидирова ташаббуси билан ташкил этилди. Саломатлик ва стратегик ривожлантириш институти ходимлари шифокорлар Д.Эшмонова, Ж.Эшназаров ва А.Патапенко мавзу юзасидан маърузалар қилдилар. Маърузаларда эрта турмушнинг репродуктив саломатликка таъсири, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳда авлодда айрим ирсий касалликларнинг юзага келиш хавфи, шунингдек, кам учрайдиган (орфан) касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида тиббий маълумотлар берилди. Шифокорлар ирсий касалликлар хавфини баҳолашда тиббий-генетик маслаҳатнинг аҳамияти, никоҳ ва фарзанд режалаштириш масалаларида тиббий саводхонликни ошириш ҳамда келажак авлод саломатлигини муҳофаза қилиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратдилар.22.10.2026