Мини-футбол бўйича факултетлараро II босқич якунланди
20.10.2026 соат 09:282
Каттақўрғон давлат педагогика институтида талабалар ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги оммавий спорт мусобақаларининг мини-футбол бўйича факултетлараро II босқичи ўтказилди.
Мусобақа якунларига кўра, Филология ва ижтимоий фанлар факултети жамоаси И ўринни, Педагогика факултети жамоаси II ўринни, Аниқ ва табиий фанлар факултети жамоаси эса III ўринни эгаллади.
Мазкур мусобақа талаба-ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда жисмоний фаолликни оширишга хизмат қилади.
Ғолиб ва совриндор жамоаларни муборакбод этамиз!
Бошқа янгиликлар
РЕКТОР ТАЛАБАЛАР TURAR ЖОЙИДАГИ ШАРОИТЛАР BILAN ТАНИШДИ22.10.2026
Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш – долзарб вазифа22.10.2026
Эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг тиббий оқибатлари муҳокама қилиндиКаттақўрғон давлат педагогика институтида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ ҳамда кам учрайдиган касалликларнинг келиб чиқиш омилларига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир институтнинг Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Г.Шокирова ҳамда институт психологлари Г.Иннатуллаева ва З.Хидирова ташаббуси билан ташкил этилди. Саломатлик ва стратегик ривожлантириш институти ходимлари шифокорлар Д.Эшмонова, Ж.Эшназаров ва А.Патапенко мавзу юзасидан маърузалар қилдилар. Маърузаларда эрта турмушнинг репродуктив саломатликка таъсири, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳда авлодда айрим ирсий касалликларнинг юзага келиш хавфи, шунингдек, кам учрайдиган (орфан) касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида тиббий маълумотлар берилди. Шифокорлар ирсий касалликлар хавфини баҳолашда тиббий-генетик маслаҳатнинг аҳамияти, никоҳ ва фарзанд режалаштириш масалаларида тиббий саводхонликни ошириш ҳамда келажак авлод саломатлигини муҳофаза қилиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратдилар.22.10.2026










