
Ректор бошчилигида институт вакиллари халқаро таълим форумида иштирок этмоқда
28.10.2026 соат 11:35УчрашувларРекторатКўришлар:7
Айни дамда Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон” халқаро форумлар саройида “Марказий Осиё халқаро таълим форуми” бўлиб ўтмоқда.
Мазкур форумда Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори Шерзод Ураков, ўқув ишлари бўйича проректор Сирожиддин Элмонов ҳамда халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Миржалол Қудратов иштирок этмоқда.
Форум таълим, илм-фан ва инноватсиялар соҳаларида минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ягона таълим маконини ривожлантиришга қаратилган.







