Ўзбек тили – миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилик тимсоли
19.10.2026 соат 12:20Давра суҳбатлариЁшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими341 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Ўзбек тили – миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилик тимсоли” мавзусида маърифат дарси ташкил этилди.
Маърифат дарсида институт ректорининг ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси С.Турсунов ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, каттақўрғонлик шоира Фазилат Абдуллаева иштирок этиб, мавзу юзасидан маъруза қилдилар.
Дарс давомида ўзбек тилининг миллий ўзлигимизни англаш ва мустақил давлатчилигимизни мустаҳкамлашдаги ўрни, она тилимизнинг бой тарихи ва бетакрор имкониятлари, уни асраб-авайлаш ҳамда келажак авлодларга безавол етказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, талаба-ёшлар ўртасида нутқ маданиятини юксалтириш, адабий тил меъёрларига риоя қилиш ва она тилига ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Маърифат дарсида йўналиш тюторлари, институт психологи ҳамда талабалар иштирок этдилар.
Бошқа янгиликлар
РЕКТОР ТАЛАБАЛАР TURAR ЖОЙИДАГИ ШАРОИТЛАР BILAN ТАНИШДИ22.10.2026
Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш – долзарб вазифа22.10.2026
Эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг тиббий оқибатлари муҳокама қилиндиКаттақўрғон давлат педагогика институтида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ ҳамда кам учрайдиган касалликларнинг келиб чиқиш омилларига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир институтнинг Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Г.Шокирова ҳамда институт психологлари Г.Иннатуллаева ва З.Хидирова ташаббуси билан ташкил этилди. Саломатлик ва стратегик ривожлантириш институти ходимлари шифокорлар Д.Эшмонова, Ж.Эшназаров ва А.Патапенко мавзу юзасидан маърузалар қилдилар. Маърузаларда эрта турмушнинг репродуктив саломатликка таъсири, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳда авлодда айрим ирсий касалликларнинг юзага келиш хавфи, шунингдек, кам учрайдиган (орфан) касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида тиббий маълумотлар берилди. Шифокорлар ирсий касалликлар хавфини баҳолашда тиббий-генетик маслаҳатнинг аҳамияти, никоҳ ва фарзанд режалаштириш масалаларида тиббий саводхонликни ошириш ҳамда келажак авлод саломатлигини муҳофаза қилиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратдилар.22.10.2026









