Каттақўрғон давлат педагогика институтида халқаро миқёсда эътироф этилган инглиз тили мутахассиси, нуфузли мукофотлар соҳиби Феруз Акбаров иштирокида талабалар учун маҳорат дарси ташкил этилди.
16 йиллик педагогик тажрибага эга Феруз Акбаров Ҳиндистоннинг Пуне
университетида инглиз тили бўйича магистрлик даражасини олган. У 2014-йилда
Хитойда “Йилнинг энг яхши TESOL ўқитувчиси” деб эътироф этилган ҳамда
халқаро инглиз тили ўқитувчиларини бирлаштирувчи ETA Узбекистан
тармоғининг асосчиси ҳисобланади.
Маҳорат дарси давомида талабаларга сунъий интеллект ёрдамида инглиз тилида
эркин ва ишонч билан гапириш кўникмаларини ривожлантиришнинг замонавий
усуллари ҳақида батафсил маълумот берилди. Машғулотда сунъий интеллект
воситаларидан фойдаланиш орқали оғзаки нутқни такомиллаштириш, талаффуз
устида ишлаш, янги сўзларни ўзлаштириш ҳамда кундалик мулоқотда ўз
фикрини равон ифодалаш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
Интерактив ёндашувлар асосида ўтган машғулот талабаларга хорижий тилни
ўрганишда замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш, мустақил таълим
олиш ва ўз нутқий салоҳиятини ривожлантириш бўйича муҳим тавсиялар
берди.
Мазкур учрашув талабаларнинг инглиз тилига бўлган қизиқишини ошириш,
уларнинг коммуникатив компетенсиясини мустаҳкамлаш ҳамда сунъий интеллект
имкониятларидан таълим жараёнида оқилона фойдаланиш кўникмаларини
шакллантиришга хизмат қилди.
Бошқа янгиликлар
РЕКТОР ТАЛАБАЛАР TURAR ЖОЙИДАГИ ШАРОИТЛАР BILAN ТАНИШДИ22.10.2026
Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш – долзарб вазифа22.10.2026
Эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг тиббий оқибатлари муҳокама қилиндиКаттақўрғон давлат педагогика институтида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ ҳамда кам учрайдиган касалликларнинг келиб чиқиш омилларига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир институтнинг Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Г.Шокирова ҳамда институт психологлари Г.Иннатуллаева ва З.Хидирова ташаббуси билан ташкил этилди. Саломатлик ва стратегик ривожлантириш институти ходимлари шифокорлар Д.Эшмонова, Ж.Эшназаров ва А.Патапенко мавзу юзасидан маърузалар қилдилар. Маърузаларда эрта турмушнинг репродуктив саломатликка таъсири, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳда авлодда айрим ирсий касалликларнинг юзага келиш хавфи, шунингдек, кам учрайдиган (орфан) касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида тиббий маълумотлар берилди. Шифокорлар ирсий касалликлар хавфини баҳолашда тиббий-генетик маслаҳатнинг аҳамияти, никоҳ ва фарзанд режалаштириш масалаларида тиббий саводхонликни ошириш ҳамда келажак авлод саломатлигини муҳофаза қилиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратдилар.22.10.2026




