Каттақўрғон давлат педагогика институти талабалари томонидан кибермаданиятни тарғиб қилишга қаратилган видеоролик тайёрланди.
Унда интернетдан тўғри ва масъулият билан фойдаланиш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, сохта ахборотларга ишонмаслик ҳамда рақамли маконда вақтдан унумли фойдаланиш масалалари ёритилган.
Унутманг, киберхавфсизлик қоидаларига бепарволик молиявий зарар ва турли нохуш оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.