
RUS TILI ЙЎНАЛИШИДА “YOSH КИТОБХОН” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
Талаба-ёшлар ўртасида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш, китобхонлик ва мутолаа маданиятини кенг тарғиб этиш, китобга бўлган қизиқишни янада ошириш ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини самарали ва тизимли ташкил этиш мақсадида олий таълим ташкилотлари талабалари ўртасида ўтказиладиган “Ёш китобхон” танлови қўшимча равишда олти тилда, жумладан, рус тилида ҳам ташкил этилиши белгиланган.
Шу муносабат билан Каттақўрғон давлат педагогика институти Филология ва ижтимоий фанлар факултетининг рус тили йўналиши талабалари ўртасида “Ёш китобхон” танлови рус тилида ўтказилди.
Танлов якунларига кўра, 1-ўринни RT_25_05-гуруҳ талабаси Норбоева Сетора Баҳром қизи, 2-ўринни RT_26_05-гуруҳ талабаси Нуриллоева Саидабегим Нодировна, 3-ўринни эса RT_25_05-гуруҳ талабаси Абдиваитова Меҳрибон Зоҳид қизи эгаллади.
Мазкур танлов талаба-ёшларнинг китобхонликка бўлган қизиқишини ошириш, мутолаа маданиятини ривожлантириш ҳамда уларнинг маънавий-интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилади.







